Қирғизистонни собиқ биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева таклифи билан Ўзбекистонга келди

27 марта 2019 Қирғизистонни собиқ биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева таклифи билан Ўзбекистонга келди

Қирғизистоннинг собиқ биринчи хоними Раиса Атамбаева 24 март куни ўғли Қодир билан Тошкентга учиб келди. Бу хабарни ижтимоий тармоқда Қирғизистон социал-демократик партияси расмий вакили Қундуз Жолдубаева тасдиқлади.

Жолдубаеванинг сўзларига кўра, Атамбаевани Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева таклиф этган.

"Улар дўстона муносабатда, Раиса Атамбаева ва Зироатхон Мирзиеёва мунтазам алоқадалар", — деган Жолдубаева.

Унинг сўзларига кўра, Атамбаевлар Бишкекка 28 март куни қайтиб боришади.