Кенг миқёсдаги носозликдан сўнг Telegram иши қайта тикланди

17 марта 2019 Кенг миқёсдаги носозликдан сўнг Telegram иши қайта тикланди

Telegram жамоаси мессенжернинг иши носозликдан сўнг қайта тиклангани ҳақида маълум қилди. 

Telegram ишидаги носозлик бугун, 15 март кеч соат бешларда кузатилган. Downdetector портали маълумотларига кўра, Россия, Буюк Британия, Германия, Испания, Туркия ва АҚШдаги фойдаланувчилар хабар олиш ва жўнатишда, тизимга киришда муаммоларга дуч келган.

"Ҳозирда фаолият тикланди. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Агарда гуруҳ чатларингизни кўрмаётган бўлсангиз, тизимдан чиқиб, қайта киринг", - дейилади мессенжернинг Twitter саҳифасида.

Аввалроқ Telegram фойдаланувчилари сони бир сутка ичида одатдагидан 10 баробарга кўпайгани хабар қилинганди.

kun.uz