"Ўзбекконцерт" ходимининг сўзларига кўра, бу сингари ҳолат актриса Ҳалима Ибрагимова билан ҳар йили такрорланади. Аммо актриса уюшмада ўтказилган йиғилишда, санъаткор одобига риоя этмаганини тан олган ва "Ўзбекконцерт" ходимлари ҳамда халқдан кечирим сўрашга улгурган
Актриса Ҳалима Ибрагимова олиб қўйилган лицензиясини қайтаришга ҳаракат қилади, фақат бир оз вақтдан кейин, деб маълум қилди Sputnik мухбирига актрисанинг администратори.
"Ўзбекконцерт" вақтинча Ҳалимага танаффус қилишни маслаҳат берди. Яқин орада актриса ошқозонини операция қилдиради. Шу боис у учун ҳозир дам олиш зарур", деди администратор ва реабилитациядан сўнг актриса яна албатта ижодга қайтишга ҳаракат қилишини қўшимча қилди.
Бир неча кундан аввал ижтимоий тармоқларда актриса Ҳалима Ибрагимованинг сўкингани тасвирланган видеолар тарқалган эди.
"Ўзбекконцерт" ходимининг сўзларига кўра, бу сингари ҳолат актриса Ҳалима Ибрагимова билан ҳар йили такрорланади. Аммо актриса уюшмада ўтказилган йиғилишда, санъаткор одобига риоя этмаганини тан олган ва "Ўзбекконцерт" ходимлари ҳамда халқдан кечирим сўрашга улгурган.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекконцерт" билан тузган лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилгани, яъни ўтказилган концерт дастурларида муассасага топширилган сценарийдан четга чиқиб, миллий урф-одатлар, одоб-аҳлоқ, маънавий қадриятларга ёт бўлган, фаҳшни тарғиб қилувчи ҳажвиялар орқали ўзбек сўз санъати обрўсига путур етказаётгани, ижтимоий тармоқларда санъаткор одобига риоя этмагани учун сўз усталари - "BRAVO" гуруҳи ва Ҳалима Ибрагимованинг лицензиялари 2019 йилнинг 26 февраль кунидан амал қилиши тугатилган эди.