Ўзбекистон президентининг кенжа куёви Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимига тайинланди
ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. 7 март куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон триатлон федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференциясида федерация раиси сайланди, деб хабар берди Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.
Тадбирда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбарияти ва мутасаддилари, ҳакамлар, спортчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.
"Кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала - федерация раиси ва унга биринчи ўринбосар сайлаш эди. Шу муносабат билан Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимга Отабек Умаров номзоди илгари сурилди.
Конференция иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар. Шу тариқа, Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимига сайланди", дейилади хабарда
Қолаверса, Умаровнинг биринчи ўринбосари лавозимига собиқ спортчи, триатлон бўйича кўплаб халқаро мусобақалар иштирокчиси, ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Фаррух Носиров номзоди илгари сурилиб, у ҳам бир овоздан янги лавозимга сайланди.
Read more: https://sputniknews-uz.com/sport/20190307/10982266/zbekiston-prezidentining-kenzha-kuvi-yangi-lavozimga-saylandi.html