Ўзбекистон ва Сингапур туризмни ривожлантириш бўйича қўшма марказ очдилар

23 февраля 2019 Ўзбекистон ва Сингапур туризмни ривожлантириш бўйича қўшма марказ очдилар

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Сингапур туризмни ривожлантириш бўйича қўшма марказ очдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2019 йил 19 февралда Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонасида Ўзбек-сингапур Туризмни ривожлантириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, визасиз режим жорий этилиши натижасида 2018 йилда 1842 сингапур фуқаролари Ўзбекистонга ташриф буюрдилар, бу эса ўтган йилдагидан 3 боробарга кўпдир.

Марказнинг асосий мақсади – Ўзбекистоннинг сайёҳлик брендини нафақат Сингапурда, балки Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида илгари суриш ва Ўзбекистонга ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар сонини оширишдан иборат.

Сурат манбаи: regnum.ru