Ўзбекистонда бўлажак кундошиникига совчи бўлиб боришга мажбурланган аёл ўзини осди

11 февраля 2019 Ўзбекистонда бўлажак кундошиникига совчи бўлиб боришга мажбурланган аёл ўзини осди

Ўзбекистонда эрининг таҳқир ва калтаклашларига чидолмаган аёл ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда бош прокуратура терговчиси Ҳикматилла Эгамбердиевга таянган ҳолда “Ҳуқуқ” нашри маълум қилди.

Исми ошкор этилмаган эркак икки фарзанд туғиб берган рафиқаси билан жанжаллашиб, уни калтаклаш, ҳақоратлашни одат қилган. Сўнг у қўшхотинликни, яъни бир хонадонда икки аёл билан яшашни ихтиёр қилган. Аммо бунга рафиқаси қаршилик қилган. Бундан баттар қутуриб кетган эркак аёлини янада кўпроқ калтаклай бошлаган. Вазият шу даражага бориб етганки, маст ҳолда уйига қайтган эр аёлини бўлажак кундошиникига совчиликка боришга мажбурлаган. Калтаклар ва таҳқирларга чидай олмаган аёл уйи дарвозахонасида ўзини осган.

Аёлини ўз жонига қасд қилишига сабабчи бўлган эрга суд томонидан тегишли жазо тайинлангани айтилган.

Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.