11 февраля 2019
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи 14 яшар қиз 9 февраль куни 3-қаватдан қулаб тушди.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, ўрта мактаб ўқувчиси бўлган Ф.Т. (қиз) 3-қаватда жойлашган уйининг дераза ойнаси олдида мобиль телефони орқали ўзини расмга (селфи) олаётган пайтда эҳтиётсизлиги сабабли пастга тушиб кетган.
Натижада Ф.Т. жароҳат билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.