Ўзбекистон Тожикистон ва Қирғизистонда гидроэлектростанциялар (ГЭС) қурилишида иштирок этиш имкониятини ўрганмоқда, дея ўзбек ОАВ “Ўзбеккэнерго” компанияси бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари Руслан Мубаракшинга таянган ҳолда хабар тарқатди.
«Қурилиш билан боғлиқ масала кўриб чиқилмоқда. Тожикистон ва Қирғизистондан ГЭС қурилишида иштирок этиш юзасидан таклиф берилган. Биз улар билан фаол ишлаяпмиз, ҳозирча якуний қарор қабул қилинганича йўқ», – деди Мубаракшин.
Ўзбекистоннинг Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этиши мумкинлиги 2018 йил март ойида Душанбеда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида имзоланган ҳужжатда таъкидлаб ўтилган эди.
Роғун ГЭСи тўғонининг қурилиши 2016 йил октябр ойи сўнгида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг бошланган эди. Маълумки, И.Каримов тўғон Ўзбекистонга сув оқимини камайтиришини айтиб, ГЭС лойиҳасига қарши чиқиб келарди.
Ўзбекистон шунингдек, Қирғизистондаги “Қамбарота-1” ГЭСи қурилишида хам иштирок этиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу масала икки мамлакат раҳбарларининг 2017 йилда бўлиб ўтган музокорлари кун тартибига киритилган эди. ГЭС қурилиши 2015 йил сўнггида, собиқ президент Алмазбек Атамбаев Россиянинг «РусГидро» компанияси билан эришилган битим бекор қилинганидан сўнг музлатиб қўйилган эди.