Тошкент ҳокимига қарашли компания ишчилари "қулдек ишлатилаëтгани" ҳақидаги мақола ортидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси “ушбу вазият юзасидан зудлик билан текширув” ўтказган.
Вазирлик эълон қилган баëнотда айтилишича¸ 4 кишилик махсус гуруҳ 1 февраль куни Tashkent City ҳудудидаги 5 ва 8-лотларда қурилиш ишлари олиб бораётган Discover Invest МЧЖ ходимлари меҳнат шароити билан танишган ва текширув давомида меҳнат қонунчилигининг бузилиш ҳолатларини аниқламаган.
Ишчилар ўзларининг Tashkent City ҳудудида ишлашини айтмаган¸ улар икки объект – Юнусобод туманидаги эски автопарк биносида бузилиш ишлари ва Шаҳристон кўчасида йўл ëқасига брусчатка тераëтганларини тилга олиб¸ Аграр университетининг собиқ ëтоқхонасида ëтиб-туришларини билдирган эди.
Вазирлик баëнотида тилга олинган бу объектларда текширув ўтказилган-ўтказилмаганига оид маълумот йўқ.
5 февраль куни ишчилар ўзлари яшаб-ишлаëтган шароитнинг ўзгаришсиз қолаëтганинини таъкидлади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги эълон қилган расмий баëнотда ëзилишича¸ вазирликнинг 2019 йил 31 январдаги Буйруғига биноан тузилган 4 кишидан иборат ишчи гуруҳ Tashkent Cityнинг бош пудратчиси – Discover Invest МЧЖ меҳнат қонунчилигига зид равишда ишчилар меҳнат ҳуқуқини поймол этаётгани ҳақидаги шикоятларни ўрганган.
Бу ўрганиш эса¸ Тошкентдаги қатор объектларда иш олиб бораëтган Discover Investнинг шикоятларга бевосита алоқаси бўлмаган битта объекти - Tashkent City ҳудудидаги 5 ва 8-лотларда ўтказилган.
Вазирлик баëнотида ëзилишича¸ ўрганиш натижасида “Tashkent city” ҳудудида фақат иккита объектда (5 ва 8-лотлар) қурилиш ишларини олиб бораётган Discover Invest МЧЖ ходимлари – ишчилари ўртасида, мақолада келтирилганидек, иш ташлаш, дам олишсиз меҳнат қилиш, ойлик иш ҳақларидан ушлаб қолиш сингари меҳнат қонунчилигига зид ҳолатлар аниқланмаган.
4-5 февраль кунлари Discover Invest ишчилари вакилларидан айримлари¸ ўзлари ишлаëтган объектда вазият ўзгаришсиз қолаëтганини айтган бўлса¸ бошқаси “келган текширувчиларга бригардирлар меҳнат шароитларининг яхши экани ҳақида” гапириб берганини маълум қилдилар.
“Бир-иккитаси келиб номига шароитларни сўраб кетди. Битта ишчи 8 дан 8 гача ишлаяпмиз деса¸ кейингиси пахта қўйиб фирмани мақтаб кетди. Мақтагич бригадир ëрдамчиси эди. Улар ҳамма ишчиларни йиғиб сўраши керак эди¸ лекин бундай бўлмади. Ҳозир ҳам 8 дан 8 гача ишлаяпмиз. Битта ўзгариш - охирги ойликдан 200 минг сўмдан олиб қолишга қўрқишди¸ бўлгани шу”¸ деди ўзининг Discover Invest ишчиси эканини билдирган қурувчи.
“Ҳозир биз берган адрес – Хонобод 25¸ асфальт заводга келинг¸ кўрасиз ҳақиқий вазиятни. Шикоят қилганлар қолиб¸ булар Tashkent Cityни бориб текширган. Раҳбарият ишчиларга қуллардан ҳам баттар муомала қилмоқда. Яшаш шароити - битта вагонда 22 та одам яшамоқда¸ туалет¸ чўмилиш жойи йўқ¸ овқатланиш жойи санитария-гигиенага умуман жавоб бермайди. Бу ерда меҳнат қилаëтган инсонларнинг аксарияти вилоятдан келган ишчилар¸ инсон ўрнида кўрмаяпти уларни - айби вилоятлик бўлганими? Россияга бориб қул бўлишди¸ қозоққа бориб қул бўлишди¸ энди кўксимизга шамол тегди деб хурсанд бўлсак¸ Россия ва Қозоғистондан ҳам баттар муомала қилмоқда¸” деди 5 февраль куни ўзини Discover Invest ишчиси деб таништирганлардан яна бири.