Ўзбекистон фуқаролари 2023 йилда аввалги йилга нисбатан 16,7 фоиз кўпроқ Шенген визаларини олди

18 мая 2024 Ўзбекистон фуқаролари 2023 йилда аввалги йилга нисбатан 16,7 фоиз кўпроқ Шенген визаларини олди

Ўзбекистон фуқаролари 2023 йилда аввалги йилга нисбатан 16,7 фоиз кўпроқ Шенген визаларини олди

Еврокомиссия маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари Шенген визасини олиш учун 46,5 мингта ариза топширди (+17,7 фоиз), шундан 38,33 минг нафар мурожаатчи ижобий жавоб олди, бу 2022 йилги кўрсаткичдан 16,7 фоизга кўпроқ. Шунингдек, рад этилган аризалар улуши бироз ошган.

 

Еврокомиссия эълон қилган статистик маълумотларга кўра, 2023 йилда ўзбекистонлик сайёҳлар Шенген визаси учун 46,5 мингдан ортиқ сўров юборган, уларнинг 16,5 фоизи рад этилган, берилган кўп марталик визалар улуши бироз қисқарган.

 

 

Жами ҳисобда Ўзбекистон фуқаролари 2023 йили 2022 йилга (39,5 минг) нисбатан 17,7 фоиз кўп ариза топширган. Улардан 38,33 минг нафари виза олган, бу аввалги йилга нисбатан 16,7 фоизга кўпроқ.

Берилган визалар орасида кўп марталик визалар сони 13,3 мингтани ёки 34,7 фоизни ташкил этди. Бу 2022 йилга нисбатан 2 фоизга кам — ўшанда берилган кўп марталик визалар сони деярли 13,6 мингтани, уларнинг улуши эса 41,4 фоизни ташкил этган.

7654 нафар аризачига виза бериш рад этилган. Еврокомиссия маълумотларига кўра, рад этиш даражаси 16,5 фоизни ташкил этди, бу 2022 йилга нисбатан (16,4 фоиз) бироз юқори, аммо 2019 йилдаги пандемиядан олдинги ко’рсаткичдан (16,6 фоиз) камроқ.

Европа Комиссияси маълумотларига кўра, барча мамлакатлардан Шенген визаси учун жами 10,3 млндан ортиқ ариза келиб тушган. Улардан 8,49 млн нафари виза олган, рад этиш даражаси 16 фоизни ташкил этган ва 2022 йилга нисбатан деярли 2 фоизга камайган. Барча мамлакатларда берилган визалар ичида кўп марталик визалар улуши 54 фоизни ташкил этган.

Виза олиш учун энг кўп аризаларни Хитой (1,1 млн, 2022 йилда бу мамлакат фуқаролари 92,7 минг ариза билан 22-ўринда эди) Туркия (1 млн), Ҳиндистон (966 минг), Марокаш (591 минг) ва Россия фуқаролари топширган (520 минг).

Рад этишлар сони бўйича Африка давлатлари, Покистон, Сурия ва Шри-Ланка етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакатлар фуқаролари топширган аризачиларни рад этиш даражаси 35−50 фоизга етади.