Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Бугун, 28 октябрь куни Тошкент шаҳрининг икки туманининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиали хабар берди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Миробод туманининг А.Авлоний МФЙга соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:
аҳоли хонадонлари сони — 1591 та хонадон;
улгуржи истеъмолчилар сони — 6 та.
Шунингдек, таъмирлаш ишлари туфайли Олмазор туманининг Эски шаҳар МФЙга соат 09:30 дан 17:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:
аҳоли хонадонлари сони — 19 та ерли хонадон;
улгуржи истеъмолчилар сони — 1 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.