Россиядан тухум экспортини таъқиқловчи ҳужжат қабул қилинса, бу биринчи навбатда Қирғизистонга таъсир кўрсатади.
Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги парранда тухумларини 6 ой муддатга экспорт қилишни вақтинчалик тақиқлашни таклиф қилди. Бу ҳақида Ҳукумат қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига жойлаштирилди. РИА Новости хабарига асосан.
Маълум бўлишича, йилнинг биринчи ярмида Россия 3,5 миллион долларлик тухум ва унинг ярим тайёр маҳсулотлари экспорт қилган. Бу ойига ўртача 580 минг долларлик тухум ва тухум маҳсулотлари экспортини англатади.
Ушбу миқдорнинг 96 % Қирғизистон ва Озарбайжонга тўғри келди. Асосий харидор Қирғизистон бўлиб, Россиядан 2,6 миллион долларга тухум сотиб олган.
Иккинчи ўринда Озарбайжон (712 минг доллар), учинчи ўринда Ўзбекистон (84 минг доллар), Арманистон (30 минг доллар), Грузия (29 минг доллар) ва Ҳиндистон (3 минг доллар) бормоқда.
Кўпгина мамлакатлар учун июль маълумотлари ҳали мавжуд эмас, аммо Арманистон масалан, харидларни кескин оширган - 55 минг долларгача, бу бутун йилнинг биринчи ярмидаги суммадан 1,8 баравар кўп. Озарбайжон ҳам импортни биринчи ярим йилликдаги ўртача кўрсаткичга нисбатан 1,6 баробарга, 188 минг долларгача оширган.