29 октября 2023
Ўзбекистонда аёллар сони эркакларга нисбатан кам, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Қайд этилишича, шу йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 599 764 кишини ташкил этган.
Эркаклар сони аёллар сонидан 246 018 нафарга кўпроқ.
Аёллар сони – 18 176 873 киши
Эркаклар сони – 18 422 891 киши
Эслатиб ўтамиз, республика доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган. Аҳоли 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 63,9 минг кишига ошган. Ҳар кун доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.