Покистон Ўзбекистонга гўштнинг биринчи партиясини юборди. Бу ҳақда маҳаллий нашр “Business Recorder” ёзмоқда.
Қиймати 400 минг долларга баҳоланаётган 18 тонна ҳалол гўшт ортилган контейнер 9 март куни Карачидан йўлга чиққан. У келаси ҳафта Тошкентга етиб келиши кутилмоқда. Юк Покистоннинг “Shaheen Group” ва “Pyramid Logistics” компаниялари томонидан тайёрланган.
Юкни жўнатиш маросимида “Shaheen Group” раҳбари Малик Шер Хон март охиригача Ўзбекистонга яна 50 та гўшт ортилган контейнер жўнатилишини маълум қилди. Кейинчалик юк ҳажми ошириб борилади.
Ўзбекистон гўшт импортини оширди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга ташрифи давомида икки мамлакат ўртасида "Имтиёзли савдо тўғрисидаги" битим имзоланган эди.
Ўтган йилда икки томонлама савдо ҳажми 50 фоизга ўсган. Товар айирбошлашни яқин йилларда 500 миллион долларга, узоқ муддатли истиқболда эса 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.