Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6та махсус йўловчи вагон Россияга экспорт қилинди

12 марта 2022 Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6та махсус йўловчи вагон Россияга экспорт қилинди

“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи" АЖда ишлаб чиқарилган олти дона махсус йўловчи вагон Россия Федерациясининг “Газпромтранс” МЧЖнинг Ямал филиалига етказиб берилди.

"Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи" АЖ Божхона Иттифоқининг техник регламентига мувофиқлик сертификатига эга. Бугунги кунда завод замонавий технологиялар ва инновацион ишланмалардан фойдаланади, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича доимий изланишлар олиб бормоқда.

"Бугунги кунда завод Марказий Осиё минтақаси бозорида йўловчи вагонларини таъмирлаш ва ишлаб чиқариш соҳасида ижобий обрўга эришди ва Россия йўловчи вагонларини экспорт қилиш бўйича катта шартнома тузди", - дейилган хабарда.

sputniknews