Ўзбекистонда янги иномаркалар учун божхона божи пасайтирилди

12 марта 2022 Ўзбекистонда янги иномаркалар учун божхона божи пасайтирилди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни “Автотранспорт воситаларининг ички бозори ривожланишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади

Қарорга кўра, автомобиллар олиб киришда божхона тўловлари ставкалари икки босқичда пасайтирилади.

1. Ҳужжат имзоланган пайтдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар божлар икки ёки ундан ортиқ бараварга пасайтирилади. Бунда автомобиль двигатели қуввати бўйича қўшимча коэффициент миқдори ҳам камайтирилади.

2. 2023 йил 1 январдан божхона ставкаси 15 фоиз даражасида қолади, қўшимча коэффициент ҳам пасайтирилади.

Божлар фақат чиқарилган кундан бошлаб Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида 1 йилдан кўп бўлмаган (бундан олдин – 3 йилдан кўп бўлмаган) янги автомобилларга нисбатан қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда 1 майга қадар "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтиришни топширган эди. Қолаверса, импорт автомобиллари учун “растаможка”ни 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича топшириқ берилган. Президент автомобиллар импорти учун божхона божларини босқичма-босқич ноль фоизга қадар тушириш зарурлигини ҳам таъкидлаган эди.

sputniknews