Тошкентда Халқаро театр ва балет фестивали бўлиб ўтади

12 марта 2022 Тошкентда Халқаро театр ва балет фестивали бўлиб ўтади

 Жорий йил 15 мартдан 15 майга қадар Ўзбекистонда Халқаро театр фестивали ташкил этилади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар бермоқда.

Маданий анжуманда Москванинг "Современник" театри, Замонавий пъеса мактабининг Москва театри, Миллатлар театри, А.П. Чехов номидаги Москва бадиий театри, Борис Эйфман Санкт-Петербург давлат академик балет театри, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри, Хамза номидаги Ўзбек миллий драма театри, Марк Вайлнинг “Илҳом” театри, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар театри иштирок этишади.

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида, “Илҳом” театри ҳамда Ҳамза номидаги Давлат академик драма театрида қатор спектакллар ҳамда балет постановкалари бўлиб ўтади.

Ўзбек ижодкорлари Дубайда лазги ва балет аралаш томоша кўрсатади – видео

Спектакллар ва балет постановкалари санаси ва вақти билан қуйида танишинг.

sputniknews