Давлат хусусий секторда ишлайдиган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини қисман тўлаб беради

12 марта 2022 Давлат хусусий секторда ишлайдиган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини қисман тўлаб беради

Давлат 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини кафолатли тўлаб беради. Бу ҳақда президент йиғилиш давомида маълум қилди.

Йиғилишда давлат раҳбари аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан кучайтириш ва бу борадаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.

Мамлакатда ҳар йили ўртача 700 минг чақалоқ дунёга келмоқда. Фарзандли бўлган аёллар камида 4 ойга ишдан ажралиши, декретга чиқиши керак.

Президентнинг сўзларига кўра, бюджет ташкилотлари ҳомиладорлик нафақасини тўлиқ тўлаб берсада, хусусий секторда бу харажат туфайли аёлларни расмий ишга олишдан қочиш ҳолатлари ҳам бор.

“Шу боис, 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилади”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Энди уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади. Бу мақсадлар учун, бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилади.

sputniknews