Енгил автомобиллар импорти 14 бараварга ошди

12 марта 2022 Енгил автомобиллар импорти 14 бараварга ошди

2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 3 037 та енгил автомобиль импорт қилган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Хорижий давлатлардан олиб келинган бу автоуловларнинг қиймати 65,7 млн долларга тенг.

“Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 819 тага ёки қарийб 14 бараварга ошган”, - дейилган хабарда.

Машиналар асосан Хитой (1781 та), Жанубий Корея (1136) ва Россиядан (85) харид қилинган.

Импорт автомобиллари божлари аста-секин ноль фоиз бўлиши керак – президент

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда янги иномаркалар учун божхона божи пасайтирилгани хабар қилинган эди.

sputniknews